...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистонлик спортчилар биринчи кунда қандай натижа қайд этди?


11:51, 20.08.2018 Спорт
 1 536

Магомед Ибрагимовнинг бронзаси Ўзбекистон спорт делегацияси учун Осиё ўйинларидаги 3-медаль бўлди

Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Аввалроқ, мусобақанинг биринчи кунида Бекзод Абдураҳмонов олтин, Сирожиддин Ҳасанов бронза медалларига эга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига учинчи медал ҳам қўшилди.
 
-97кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Магомед Ибрагимов илк жангида хитойлик Янг Чаокиангни 10:0, чорак финалда ҳиндистонлик Хатри Маусамни 8:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
 
Ярим финалда эса эронлик Алиризо Каримимачианига 2:4 ҳисобида ютқазди. Бронза медали учун кечган жангда япониялик Такеши Ямагучи устидан 6:0 ҳисобида устун келиб, бронза медали соҳибига айланди.
 
Ибрагимовнинг бронзаси Ўзбекистон спорт делегацияси учун XVIII Осиё ўйинларидаги учинчи медаль бўлди.
 
Биринчи кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича қитъамизнинг 45 мамлакати ичида ҳозирча саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Сурат муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Магомед Ибрагимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!