...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистон ҳисобига яна битта медаль қўшилди


22:06, 19.08.2018 Спорт
 1 293

Ибрагимовнинг бронзаси Ўзбекистон спорт делегацияси учун XVIII Осиё ўйинларидаги учинчи медаль бўлди.

Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Аввалроқ, мусобақанинг биринчи кунида Бекзод Абдураҳмонов олтин, Сирожиддин Ҳасанов эса бронза медалларини қўлга киритганликлари ҳақида хабар қилгандик.
 
Терма жамоамиз ҳисобига учинчи медални бошқа бир эркин курашчимиз Магомед Ибрагимов қўшиб қўйди. -97кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган спортчимиз илк жангида хитойлик Янг Чаокиангни 10:0, чорак финалда ҳиндистонлик Хатри Маусамни 8:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Ярим финалда эса афсуски эронлик Алиризо Каримимачианига 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бронза медали учун кечган жангда япониялик Такеши Ямагучи устидан 6:0 ҳисобида устун келиб, бронза медали соҳибига айланди.
 
Ибрагимовнинг бронзаси Ўзбекистон спорт делегацияси учун XVIII Осиё ўйинларидаги учинчи медаль бўлди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Магомед Ибрагимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!