...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Каримов, Истомин давом этади, Пўлатов ярим финалда


15:07, 20.08.2018 Спорт
 1 430

Ўзбекистонлик спортчиларнинг мусобақадаги иштироклари давом этмоқда.

Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақасининг 2-кундаги баҳслари давом этмоқда.
 
Бугун, 20 август куни таэквандо бўйича 58 кг вазн тоифасида Ниёз Пўлатов таиландлик рақиби Савеквихари Рамнаронгни 23:22 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўлланма олди.
 

 
-67кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган яна бир таэквондочи Нигора Турсунқулова макаолик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
 
50 кг вазн тоифасидаги эркин курашчи Даулетбике Яхшимуратова ярим финалда ҳиндистонлик рақибаси Винеш Винешга 0:10 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди у ўтиш баҳсида қатнашади ва ғалаба қозонадиган бўлса, бронза медали учун курашади.
 
Бундан ташқари, 57 кг вазн тоифасидаги яна бир теннисчи Набира Эсенбаева ҳиндистонлик Дҳанда Пужага 1:12 ҳисобида ютқазди. Агар ҳиндистонлик спортчи финалгача етиб бора олса Набирада медаль ютиш учун имконият пайдо бўлади.
 
Теннисчи Жўрабек Каримов ливанлик рақибини 6:4, 7:5 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
 
Яна бир теннисчи Денис Истомин 57 дақиқада покистонлик Ақил Ханни 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, мусобақнинг иккинчи босқичига чиқди.
 
Ўзбекистонлик спортчиларнинг мусобақадаги иштироклари давом этмоқда.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус 
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов, Абдулло Файзуллаев

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!