...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Исроил Мадримовда ҳам ғалаба! Етти нафар боксчи эртага олтинлар учун рингга чиқади


17:32, 31.08.2018 Спорт
 3 013

Ўзбекистонлик эркак боксчиларнинг барчаси 100 фоизлик натижа билан финалга йўлланма олдилар.

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов Осиё ўйинлари мусобақасининг финалчисига айланди.
 
75 кг вазн тоифасида Мадримовга ярим финал жангида филиппинлик Феликс Марсьял рақиблик қилди ва унда вакилимиз, 3:2 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди ва еттинчи финалчи бўлди.


 
Маълумот ўрнида, бунгача Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов ва Бобоусмон Ботуров, Ҳасанбой Дўстматов, Миразиз Мирзаҳалилов, Иқболжон Холдоров каби бокмчилар мусобақа финалига йўлланма олган эди.
 
Исроил Мадримов финалга чиққан еттинчи боксчига айланди, шу кунгача ўзбекистонлик эркак боксчиларнинг барчаси 100 фоизлик натижа билан финалга йўлланма олдилар.
 
Финал жанглари эртага, 1 сентябрь куни ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Исроил Мадримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!