...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Давит Модзманашвили финалга бир қадам қолганда ютқазди, энди у бронза учун курашади


14:43, 20.08.2018 Спорт
 1 491

Давит Модзманашвили бунгача индонезиялик рақибини мағлуб этганди.

Бироз аввал Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлар мусобақасининг эркин кураш спорт тури бўйича баҳслар якунига етди.
 
Ушбу босқичда ўзбекистонлик эркин курашчи Давит Модзманашвили -125м кг вазнда мўғулистонлик рақиби Натсагсурен Золбоо 3:0 (1:0, 2:0) ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўлланма олди. Давит бунгача индонезиялик рақибини мағлуб этганди.
 
Давит Модзманашвили финал йўлланмаси учун эронлик Парвиз Ҳадибасманжга қарши гиламга чиқди ва рақибига 8:11 ҳисобида ютқазиб қўйди. Эндиликда Давит бронза медали учун жанг қилади.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Анвар

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Давит Модзманашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!