...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги хоккей матчида “ўйинчоқлар ёмғири” ёғди


18:23, 09.12.2016 Олам
 3 496

Деярли 20,5 минг дона юмшоқ ўйинчоқлар – қуён, йўлбарс ва айиқчалар томошабинлар томонидан ўйин майдонига отилди.

АҚШнинг Пенсилвания штатида хоккей матчида майдон ўйинчоқларга тўлиб кетди. Деярли 20,5 минг дона юмшоқ ўйинчоқлар: қуён, йўлбарс ва айиқчалар томошабинлар томонидан ўйин майдонига отилди. Бу ҳақда “1tv.ru” хабар берди.
 
Бу воқеа хоккей ўйинчилари учун кутилмаган воқеа бўлди, дейиш қийин. Чунки Янги йил байрамига яқин қолганида биринчи киритилган шайбани худди шундай нишонлаш анъанага айланган.
 
Бу анъана 1993 йилда Америка лигасидаги бир хоккей ўйинидан сўнг пайдо бўлган. Барча тўпланган ўйинчоқлар болалар уйи ва шифохоналарга берилади.
 
Қуйида “ўйинчоқлар ёмғири” тасвирланган видеони кўришингиз мумкин.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Хоккей Ўйинчоқлар ёмғирлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!