...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда маблағларни бефойда совурган


12:09, 25.12.2017 Олам
 2 540

Ҳарбийлар Афғонистондаги Фуқаролик ташкилотлари билан ҳамкорлик дастури доирасида давлат мулкини самарали назорат қилмаган.

Маълумки, АҚШ дунёнинг кўплаб давлатларида жойлашган ҳарбий базалари учун жуда катта миқдорда маблағ сарфлайди.
 
АҚШ Мудоффаа вазирлигининг Бош инспекцияси Афғонистонда миллонлаб доллар маблағларнинг нотўғри сарфлангани тўғрисида ҳисобот берди.
 
Ҳужжатда қайд этилишича, АҚШ армиясининг логистика таъминоти бўйича идораси, Афғонистондаги Фуқаролик ташкилотлари билан ҳамкорлик дастури доирасида давлат мулкини самарали назорат қилмаган.
 
Ўтказилган текширув давомида, 2012 йилдан бошлаб пудратчилар 9, 7 миллион доллар зарар кўрганлиги маълум бўлди. Айни пайтда мансабдор шахслар қарийб 100 миллион доллар қийматидаги мулкни йўқотиши ёки ўғирлатиши мумкин бўлган.
 
Бу йўқотилган буюмлар душманнинг қўлига тушиши ва АҚШ бошчилигидаги коалицион кучларга қарши ишлатилиши мумкин бўлган. 
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Афғонистон Бош инспекция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!