...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Федерал қидирув бюроси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси келишув имзолади


14:59, 13.12.2017 Жамият
 2 767

Ушбу келишувларни АҚШ томонидан ФҚБ директори вазифасини бажарувчи Ж.Уолкер имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Муроджон Азимов бошчилигидаги делегация АҚШга сафар уюштирди.

Ушбу сафар давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари АҚШнинг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Федерал тергов бюроси вакиллари билан учрашишди.

Учрашувда Ўзбекистон прокуратураси ҳамда Федерал қидирув бюроси ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди. Ўзаро англашув Келишувларни АҚШ томонидан ФҚБ директори вазифасини бажарувчи Ж.Уолкер имзолади.

АҚШдаги Ўзбекистон элчихонасининг хабар беришича, икки томонлама келишувлар жиноятга қарши икки томонлама ҳамкорликдаги кураш, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва инсон эркинлигига оид ҳамкорликда иш олиб боришдан иборат бўлган.

“Jahonnews.uz” интернет нашри хабарига кўра, шунингдек, тергов ишларида амалий ва назарий ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича ҳам келишувлар имзоланди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:АҚШ Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Муроджон Азимов Келишув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар