...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақидапарастликка оид адабиётларни Ўзбекистонга олиб кираётган шахс ҳибсга олинди


19:04, 03.01.2017 Жамият
 4 086

Мазкур материаллар ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилганда, уларнинг мазмуни ақидапарастликни тарғиб этишга қаратилганлиги, шу сабабли республикамизга олиб кириш тақиқланганлиги маълум бўлди.

Самарқанд халқаро аэропортига Санкт-Петербургдан учиб келган фуқаро А.Қодировнинг ноутбуки амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, ушбу компьютер хотирасида 160 га яқин диний мазмундаги аудиоматериаллар, 350 дан ортиқ араб алифбосида ёзилган матнлар борлиги аниқланган. Мазкур материаллар ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилганда, уларнинг мазмуни ақидапарастликни тарғиб этишга қаратилганлиги, шу сабабли республикамизга олиб кириш тақиқланганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур ҳолат бўйича фуқаро А.Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суд хукми билан озодликдан маҳрум этилган. Диний мазмундаги материаллар тегишли тартибда йўқ қилинди ҳамда жазонинг муқаррарлиги принципи таъминланди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2016 йил мобайнида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билар ҳамкорликда аниқланган 58 та қонунбузарлик ҳолатларида 4 мингдан ортиқ диний мазмундаги, шунингдек, ақидапарастлик ва зўравонликни тарғиб қилувчи турли адабиётлар, фото, аудио ва видеоматериалларнинг яширинча олиб ўтилишининг олди олинган.
 
Мазкур материалларнинг 1400 дан ортиғи ақидапарастликни тарғиб этишга қаратилган бўлиб, аниқланган 9 та ҳолат юзасидан жиноий ишлар қўзғатилди.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Диний адабиётлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар