...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple янги iPhone 7 смартфонини тақдим этди


10:34, 08.09.2016 Технология
 3 421

Янги смартфон учун 9 сентябрдан буюртмалар қабул қилинади.

Кеча,  7 сентябрь куни Сан-Францискo шаҳрида Apple компаниясининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда компания iPhone7, iPhone 7 Plus,  шунингдек, Apple Watch 2 – ақлли соатларини тақдим этди. 
 
Янги iPhone тўрт хил рангда ишлаб чиқарилади: қора, оқ, тилларанг ва пушти тилларанг.
 
Янги iPhone 7нинг асосий хусусиятлари: 5,5 дюймли Retina HD дисплейи, 12 Mp асосий камера ва 7 Mp олд камера, сув ва чангддан ҳимоя, “Home” тугмасининг янгиланиши, стереодинамикалар, симсиз қулоқчинлар, 3,5 мм тешик йўқлиги, узоқ муддатга этувчи қувват ва iOS 10.
 
iPhone 7нинг нархи 649 АҚШ долларидан бошланади. Янги смартфон учун буюртмалар 9 сентябрдан қабул қилинади. 
 
Ижтимоий тармоқларда эса Apple’нинг янги смартфони видеолари тарқалди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Apple iPhone 7 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!