...
МЕНЮ
ONLINE TV

АПЛ. “Лондон дербиси”да “Арсенал”нинг қўли баланд келди


20:10, 18.11.2017 Спорт
 2 143

Бугун нуфузи бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган Англия чемпионатининг 12-тур учрашувларига старт берилди.

Бугун, 18 ноябрь куни Англия Премьер-Лигасининг 12-турига старт берилди.
 
Жумладан, ҳозиргина турнинг марказий учрашуви сифатида қаралаётган “Лондон дербиси” мақоми остида ўтган “Арсенал” ҳамда “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги қизиқарли баҳс учрашув якунига етди.
 
Унда майдон эгаларининг қўли баланд келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
 
Голларга 36-дақиқада Шкодран Мустафи муаллифлик қилган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб, Алексис Санчес “Арсенал” клубининг ғалаба тўпини киритди.
 
Маълумот учун, “Арсенал” мазкур ғалабадан сўнг АПЛ турнир жадвалида 22 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олган бўлса, “Тоттенхэм” 23 очко билан 3-ўринда қолди.
 
АПЛ, 12-тур
 
“Арсенал”–“Тоттенхэм” — 2:0.
Голлар: Мустафи (36), Санчес (41).
 
“Арсенал”: Чех, Косьельни, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Жака, Рэмзи, Колашинац, А. Санчес, Озил (Айвоби 84), Ляказетт (Коклен 74).
 
“Тоттенхэм”: Льорис, Вертонген, Дайер, Д. Санчес, Триппьер, Дембеле (Уинкс 62), Сиссоко, Дэвис, Эриксен, Алли (Сон 76), Кейн (Льоренте 76).
 
Огоҳлантиришлар: Жака 32, А.Санчес 38, Мустафи 48, Кейн 50, Монреаль 73.
 
Шунингдек, бугун Англия чемпионатининг қолган ўйинлари бўлиб ўтади.
 
Қуйида учрашувлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.
 
  • 20:00. “Борнмут”–“Хаддерсфилд”
  • 20:00. “Ливерпуль”–“Саутгемптон”
  • 20:00. “Кристал Пэлас”–“Эвертон”
  • 20:00. “Бёрнли”–“Суонси”
  • 20:00. “Лестер”–“Манчестер Сити”
  • 20:00. “Вест Бромвич”–“Челси”
22:30 “Манчестер Юнайтед”–“Ньюкасл”
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арсенал Тоттенхэм 12-тур АПЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 617

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!