...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анвар қори Турсунов эсдалик нишон билан тақдирланди


18:53, 04.12.2017 Жамият
 4 614

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10 октябрда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармонни имзолаган.

Бугун, 4 Декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсуновга ҳам “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони топширилди.

Таъкидлаш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра, бу йил юртимизда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Анвар қори Турсунов Ўзбекистон Конституциясига 25 йил эсдалик нишонини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар