...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангрендаги 32 нафар божхоначига янги уй топширилди


18:14, 18.01.2016 Жамият
 2 676

Бу ерда барча қулайликлар яратилган, замонавий мебель жиҳозлари, маиший техника буюмлари, хусусан телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, кондиционерлар билан таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 24 йиллиги ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Олмалиқ” ва “Ангрен” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат қилаётган 32 нафар божхоначиларга янги хизмат уйининг калитлари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарори қабул қилиниши тизим фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорликни оширишда беқиёс хизмат қилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларини уй-жой шароитлари даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосан, божхона ходимларининг истиқомат қилишлари учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган 6 та бино Давлат божхона қўмитасига беғараз ажратилди.

Улар орасида Ангрен шаҳри 2/5 даҳасида жойлашган хизмат уйи ҳам бўлиб, мазкур объект яқинда қайта реконструкция қилинди ва сифатли таъмирланди. Бу ерда барча қулайликлар яратилган, замонавий мебель жиҳозлари, маиший техника буюмлари, хусусан телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, кондиционерлар билан таъминланган.

Теглар:Божхона қўмитаси Ангрен Олмалиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар