...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англиялик жуфтлик 70 кг вазндан халос бўлишди


15:58, 08.04.2017 Бу қизиқ
 5 649

53 ёшли Марк 130 кг, 46 ёшли Аманда эса 85 кг вазнга эга эди.

Британиялик жуфтлик Марк ва Аманда Гибсон оғир вазнли кишилар бўлиб, 70 кг вазн йўқотишга муваффақ бўлдилар.
 
53 ёшли Марк 130 кг, 46 ёшли Аманда эса 85 кг вазнга эга эди. Марк Гибсон самолётда хавфсизлик камарини тақа олмаганидан сўнг, Аманда Гибсон эса кўзгудаги ўз акси ёқимли эмаслигини англаб етганидан сўнг ортиқча вазндан халос бўлишга қарор қилишди.
 
Марк ва Аманданинг 3 фарзанди, 2 невараси бор. Улар аввал ҳам бир неча бора ортиқча вазндан қутулишга ҳаракат қилишган, аммо уринишлар бесамар кечган. Тўнғич қизининг тавсиялари билан улар 70 кг йўқотишга эришдилар.
 
Марк ва Аманда ўз ҳаёт тарзини бутунлай ўзгартиришди, ҳар куни пиёда юришни одатланишди. Кейинроқ югуриш машқини ҳам одатга айлантиришди. Жуфтликнинг 8 ойлик уринишлари бу сафар ўз натижасини берди. Айни вақтда Марк 77 кг, Аманда эса 58 кг вазнга эга.
 
Уларнинг аввалги ва ҳозирги фотосуратлари натижани яққол кўрсатиб беради. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ортиқча вазн Озиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!