...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана натижа! Ўзбекистон яна бир давлатга автомобиль экспорт қилади


13:03, 19.04.2018 Жамият
 12 680

Делегацияга Мўғилистоннинг Ўзбекистондаги фахрий консули ҳамроҳлик қилди.

Мўғилистоннинг йирик “Номин Холдинг” компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, “Ўзавтосаноат” компанияси раҳбари Умид Салимов билан ўзбек автомобилларини Мўғилистонга етказиб бериш шартлари тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилмоқда.
 
Ўзбекистоннинг Мўғилистондаги элчихонаси ташаббуси билан икки давлат ўртасида қатор шартнома ва битимлар имзоланмоқда.
 
Жумладан, Ўзбекистоннинг қайта тайинланган элчиси Бахтиёр Саидов билан Мўғилистон ҳукумати, йирик компаниялари вакиллари билан учрашув ташкил этилганда ушбу мамлакат ишбилармонлари Ўзбекистонга таклиф этилган эди.
 
Яқинда мўғулистонликларнинг йирик делегацияси Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги корхоналарда бўлди. Делегацияга Мўғилистоннинг Ўзбекистондаги фахрий консули ҳамроҳлик қилди.
 
Меҳмонларга “Ўзбекозиқовқатхолдинг” вакили Дилшод Муллабоев билан мулоқот давомида бу ерда етиштирилган табиий тоза органик маҳсулотлар намойиш этилди.

Якунда “Ўзагроэкспорт” ва “Номин холдинг” компаниялари ўртасида Ўзбекистондан Мўғилистонга қуруқ мевалар, мева ва сабзавотлар етказиб бериш бўйича умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларилик шартномага эришилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Мўғулистон автомобиль Ўзавтосаноат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар