...
МЕНЮ
ONLINE TV

Амударёга яқин ҳудудларни сув босиш эҳтимоли бор


18:41, 11.07.2017 Жамият
 9 275

“Нурек” сув омборига кирувчи сувнинг ҳажми ортиши натижасида сув чиқариш хажмининг ортиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 12-16 июль кунлари об-ҳаво ҳарорати кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида, қўшни Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларига гляциал сел оқимлари келиши хавфи мавжуд.
 
Жорий йилнинг 12-16 июль кунлари Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган юқори тоғ музликларининг жадал эриши ва “Нурек” сув омборига кирувчи сувнинг ҳажми ортиши натижасида сув чиқариш хажмининг ортиши кутилмоқда.
 
Сув чиқариш ҳажмининг ортиши Амударё дарёсининг юқори қисмида, Термиз постида сув сатҳи 400-420 см гача кўтарилиб, қирғоқларнинг ювилиши ва дарёга яқин жойлашган ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжуд.
 
Аҳолидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эҳтиёт чораларини кўришни сўрайди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:ФВВ Сув чиқариш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар