...
МЕНЮ
ONLINE TV

Amnesty International 2015 йилда неча киши ўлим жазосига ҳукм этилганини маълум қилди


15:44, 06.04.2016 Олам
 4 413

Ўлим жазосига ҳукм қилиш бўйича, Эрон, Покистон ва Саудия Арабистони етакчи ўринда туради

2015 йилда ўлим жазосига маҳкум этиш олдинги йилларга қараганда 50 фоизга ўсди ва бу 1989 йилги рекорд даражага тенг бўлди. Бу ҳақда халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот— Amnesty International хабар берди
 
Маълумотларга кўра,  2015 йилда жами 1634 киши қатл этилди. Шулардан 89 фоизи Эрон, Покистон ва Саудия Арабистонида амалга оширилган. 
 
Amnesty International докладида Хитой ҳақида маълумот йўқ. ХХРда доимий равишда ўлим жазосига ҳукм этилиш ҳолатлари учрайди.   Мазкур давлатда қатл ҳақидаги маълумотлар давлат сири ҳисобланади ва қаттиқ сир тутилади. 

Ветнам ва Белорусда ҳам ўлимга ҳукм қилинганлар ҳақидаги маълумотлар сир тутилади. 
 
Ташкилот маълумотларига кўра, 2015 йилда энг кўп қатл этиш ҳолати Эронда кузатилган ва бу мамлакатда 977 кишига нисбатан ўлим жазоси қўлланилган. Покистонда 326 киши, Саудия Арабистонида эса 158 киши қатл этилган . 
 
Покистонда олти йил давомида ўлим жазосида мораторий тизимидан фойдаланилган. Лекин, 2014 йилнинг декабрида Пешовардаги мактабга уюштирилган ҳужумдан сўнг, мораторий бекор қилинган. Ҳужум натижасида жами 145 киши ҳалок бўлди ва 115 киши жароҳатланди. Қурбонларнинг аксарият қисмини 8-10 ёшли болалар ташкил этади. 
 
Маълумот ўрнида, мораторий – бу давлат томонидан қандайдир бир мажбурият,  ҳаракатларни бажаришнинг фавқулодда вазият юзасидан кечиктириб турилиши ёки тўхтатилиши.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Amnesty International Эрон Покистон Саудия Арабистони Ўлим жазоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!