...
МЕНЮ
ONLINE TV

Амир Темур кўприги қайта тикланди: Бунақасини Европадан ҳам тополмайсиз


17:40, 07.06.2016 Жамият
 9 090

700 йиллик тарихга эга бўлган кўприк ўзбек халқининг кечаси ва бугуни, порлоқ келажагидан сўзлаётгандек...

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Қарши шаҳрида тубдан қайта реконструкция қилинган Амир Темур кўприги ва унинг атрофида барпо этилган гўзал хиёбон фойдаланишга топширилди. Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 25 июлдаги “Қарши шаҳрини келажакда қайта қуриш режаси ва замонавий йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорининг амалий ифодаси сифатида реконструкция қилиб, фойдаланишга топширилган кўприк халқимизнинг бой тарихи ва буюк келажагини ўзида жо этгандек, гўё.
 


Буюк саркарда Амир Темур томонидан барпо этилган тарихий кўприк қадимда Қашқадарё дарёсининг икки қирғоғини ўзаро боғлаб, халқаро ижтимоий-иқтисодий алоқаларга восита бўлган. Ўрта асрларда Насаф орқали Эрон ва Ҳиндистонни Европа билан боғлаган муҳим карвон йўллари ўтган. Шу боис бу воҳа асрлар давомида гуллаб-яшнаган. Олим ва сайёҳ Герман Вамберининг ёзишича, 1860-йилларда Қарши шаҳрида 10 карвонсарой, катта бозор, шаҳар аҳолиси дам оладиган боғ бўлган. У бундай боғни бошқа юртларда учратмаганини алоҳида қайд этган.
 


700 йиллик тарихга эга бўлган Амир Темур кўприги замонавий талаблар асосида қайта барпо этилди. Хабарда ёзилишича, Қашқадарё дарёсида учта тўғон қурилган. Қирғоқ бўйидаги эски бинолар ўрнида гўзал хиёбон бунёд этилиб, дарё соҳили бўйлаб кемалар тўхтайдиган тўртта жой қурилган ва ёритиш устунлари ўрнатилган. 51та катамаран, 2та туристик катер ва 4та аттракцион келтирилган бўлиб, дарё қирғоғи бўйлаб 14та коттеж, 4та кафе-бар, болалар майдончалари, 4та сунъий қопламали спорт майдончаси барпо этилди.
 




4 километр ичимлик суви, 4,2 километр канализация, 29,3 километр электр тармоғи тортилди. 144,8 минг квадрат метр майдонни суғоришга мўлжалланган ускуналар ўрнатилиб, хиёбон тўлиқ кўкаламзорлаштирилди. 4 мингдан ортиқ манзарали дарахт ва буталар экилиб, қарийб 68 минг квадрат метр майдонга брусчатка ётқизилди. 

Теглар:Амир Темур Амир темур кўприги Қашқадарё Қарши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар