...
МЕНЮ
ONLINE TV

Амир Хон: Мен Ҳиндистондан ташқарида бирорта уйи бўлмаган ягона актёрман


12:21, 10.03.2016 Кино
 5 133

Амир Хон оммавий аборот воситаларига берган интервьюсидан сўнг, актёрларнинг яшаш шароити, дабдаба, ҳашамдорлик каби қатор бошқа масалаларда ўз ҳамкасбларига қарши бўлган ғайриоддий маълумотларни айтганликда айбланганди.

Бир неча кун аввал Болливуднинг ёрқин ижодкорларидан бири бўлмиш Амир Хон оммавий аборот воситаларига берган интервьюсидан сўнг, актёрларнинг яшаш шароити, дабдаба, ҳашамдорлик каби қатор бошқа масалаларда ўз ҳамкасбларига қарши бўлган ғайриоддий маълумотларни айтганликда айбланганди, деб ёзади “Pinkvilla.com” нашри.

Турли нашрларда Амир Хоннинг ҳам кўпгина мамлакатлардаги мол-мулки,актёрнинг бошқа давлатда яшаши, кўчиб кетиши эҳтимоли борлиги ҳақидаги маълумотлар чоп этилган. Кеча, 9 март куни у ОАВга қайта интервью берди ва ўзи ҳақида “болалаган” миш-мишларга қуйидагича изоҳ берди...

“ОАВ бераётган маълумотларнинг ҳаммасига ҳам ишонавериш керакмикин? Мен Ҳиндистонда дунёга келганман ва ишонтириб айтишим мумкинки, Ҳиндистонда ўламан. “Амир Хон рафиқаси ва фарзандлари билан Ҳиндистонни тарк этмоқчи” қабилидаги гаплар нотўғри. Мен ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман, ҳеч кимни олиб кетмоқчи ҳам эмасман. Ҳиндистондан ташқарида узоғи билан 2 ҳафтагача яшашим мумкин, ундан ортиқ эмас... Кино юлдузларининг Ҳиндистондан ташқарида ҳам уйлари бор. Мен улар ичида мамлакат ташқарисида бирорта уйи бўлмаган ягона актёрман. Албатта, бошқа давлатлардан уй сотиб олиш ёмон демоқчи эмасман, аммо мен бошқа шаҳардан уй сотиб олишга эҳтиёж сезмаганман, чет элда ҳатто бирор байрамни нишонлаш учун мўлжалланган уйим ҳам йўқ. Менда нима мулк бўлса, ҳаммаси Ҳиндистонда”, – дейди актёр.

Амир Хон интервью орқали ўзи ҳақида айтилган ва айтилишда давом этаётган миш-мишлар, тушунмовчиликлар барҳам топишига умид қилишини билдирди.
Умида Якубова

Теглар:Амир Хон Болливуд Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!