...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкаликлар машҳур ўзбек гуручини тонналаб сотиб олмоқда


11:18, 17.03.2018 Жамият
 6 966

АҚШ компанияси билан ярим миллион долларлик шартнома имзоланди.

Ўзбекистоннинг UzTrade компанияси АҚШнинг Golden Natural Product Inc. компанияси билан 500 минг долларлик қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларини Америкага етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
 
Мазкур шартнома Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига буюрган олий даражадаги ташрифи доирасида UzTrade ҳамда компаниянинг АҚШдаги Савдо уйи UzAmerican trade Corp ўртасида имзоланган келишувлар асосида амалга оширилмоқда.




 
Ҳозирги вақтда Best Tastes Technology корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган UzKand бренди остидаги қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларининг илк партияси экспорт қилинди.




 
Шу ҳафта охиригача, шунингдек, Khonqa Express Export корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган машҳур Хоразм “лазер” гуручининг 23 тоннаси АҚШга экспорт қилинади.
 
Эслатиб ўтамиз, UzTrade компанияси Ташқи савдо вазирлиги тизимида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади.  Компания хорижий давлатларда ўз савдо уйларига эга бўлиб, Озарбайжон, Афғонистон, Белоруссия, Болгария, Вьетнам, Исроил, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, БАА, Покистон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина, Франция, Чехия ва Японияга Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилиб келмоқда.
Фирдавс БЕК 

Теглар:АҚШ гуруч 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар