...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик қиз саёҳат қилиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи


10:29, 14.11.2016 Олам
 3 420

Америка фуқароси бўлган ёш сайёҳ қиз 15 ой давомида 181та мамлакатда бўлди.

27 ёшли Кассандра де Пеколь жаҳон рекордини ўрнатиш истагида. У қисқа вақт ичида БМТ таркибига кирувчи барча мамлакатларга саёҳат қилишни мўлжаллаган. Бу ҳақда “Lady.mail.ru” сайти хабар бермоқда.
 
Америкалик Кассандра саёҳатини 2015 йил июль ойида бошлаган эди. Шу вақтгача у 250 дан ортиқ самолётда парвоз қилди ва бу харажатлар учун 200 минг АҚШ доллар сарфлади. Бу маблағ ҳомийлар томонидан қопланган. Кассандра ҳар бир мамлакатга саёҳат қилиши учун 2 кундан 5 кунгача вақт сарфламоқда.
 
Ҳозирча Кассандра уйга қайтишни ўйламаяпти. У қисқа вақт ичида дунёнинг барча мамлакатларига саёҳат уюштирган жаҳондаги илк аёл сифатида рекорд ўрнатишни мақсад қилган.
Дурдона Расулова

Теглар:Рекорд Саёҳат АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!