...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Узоқов ҳар гапида каллигини эслатиб турибди


10:01, 01.04.2016 Кино
 10 192

Менинг каллигим ёки “ўлганим” ва яна бошқа миш-мишлар сизларни “руҳлантирар” балки... Лекин айтиб қўяй, мен буларни бир тийинга ҳам олмайман.

Анчадан буён кинолар ва ТВларда камнамо бўлиб қолган актёр Алишер Узоқов Instagram’дан саҳифа очдию яна муҳокама майдонининг асосий мавзусига айланган. Бугун актёр тармоққа жойлаётган ҳар бир сурат ва изоҳ кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Куни кеча Узоқов ижтимоий тармоққа жойлаштирган суратига “Дўстлар, мен тирикман ва соппа-соғман. Қолаверса мен калман!”, – деб ёзган эди.
Бутун дунё эркакларни қийнаётган соч тўкилиши муаммоси актёр Алишер Узоқовни ҳам четлаб ўтмаганини суратлардан ҳам кўриш мумкин. Бироқ актёр бунга у қадар жиддий эътибор бериб, тушкунликка тушиб қолмаётгани ҳам тайин. Буни унинг изоҳларидан ҳам билиш мумкин.

Бугун тонгга яқин актёрнинг Instagram’га жойлаштирган суратидан фарқли ўлароқ унга ёзиб қолдирган изоҳи эътиборимизни тортди. Актёр шундай деб ёзади:

“Мен ҳақимда ҳар хил гаплар тарқалди. Ўчирилган Instagram’ни яна очишимга тўғри келди. Менга машҳурлик керак эмас. Менинг ҳаётимда муҳимроқ нарсалар бор. Инсонни камситиш осон, уни қайтариш қийин, “атак” иложи йўқ. Самимий бўлинглар. Менинг каллигим ёки “ўлганим” ва яна бошқа миш-мишлар сизларни “руҳлантирар” балки... Лекин айтиб қўяй, мен буларни бир тийинга ҳам олмайман. Оввора бўлманг! Мени тўғри тушунганлар учун эса зўр, яхши ва сизларни руҳингизни кўтарадиган кинолар қилиб беришга ваъда бераман!”

Узоқовнинг юқоридаги гапларни нималарни ўйлаб ёзганию қайси воқеа уни бу қадар таъсирлантиргани бизга қоронғу. Аммо унинг ёзганларидан шуниси маълумки, анчадан буён томошабинлар ва ТВдан узилиб қолган актёр бу даврни осонликча босиб ўтмагани ва маълум тушкунликлардан сўнг, ўзини ҳамин қадар тутиб олган. 

Теглар:Алишер Узоқов Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мохира
11:56 18.05.2016

Алишер Узоковни анчадан бери киноактер сифатида яхши билан. Ташқи кўриниш актёр учун мухим. Лекин соч тўкилишига келсак, бу бошқа хонанда ва актёрларда хам юз бермоқда. Хатто аёлларда хам кўп учрамоқда. Бу фожеа эмас, қайта тиклаш мумкин, ўз маслаҳатларимни бермоқчиман. Биринчидан, кунлик режимингизни тартибга солинг. Вақтида ухлашни йўлга қўйиш керак. (6-7 соатдан кам эмас).Иккинчидан, кальцийга бой маҳсулотларни (сут маҳсулотларни барчаси, тухум) ҳар куни истеъмол қилинг . Дуккакли маҳсулотлар (мош, ловия, айниқса, нўхат ва фасоль) қўшилган таомлардан истеъмол қилинг. Ҳафтада 2 марта сочга қатиқ суртиб, 30-40 минутдан кейин ювиб ташланади. Давомийлиги : сочларингиз ўз холига келгунича.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!