...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги таркибига ўтади


14:04, 11.08.2017 Жамият
 3 982

“Тонг юлдузи” ва “Класс!” газеталари ҳамда “Гулхан” ва “Ғунча” журналлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфига тўлиқ ўтказилиши белгиланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ОАВ, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаачилик, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи этиб белгиланди.
 
Шунингдек, фармонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги таркибига ўтказилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Агентлик муассислигидаги “Тонг юлдузи” ва “Класс!” газеталари ҳамда “Гулхан” ва “Ғунча” журналлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфига тўлиқ ўтказилиши белгиланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2 ҳафталик муддатда Агентлик фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини тайёрлаши лозим. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Фармон Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар