...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Навоий ижоди мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди


02:09, 06.02.2016 Жамият
 3 032

Мулоқотда Ўзбекистон халқ шоири Эркин Самандар ва Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаров иштирок этди.

Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан онлайн мулоқот ва ғазалхонлик кечаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Камолот” ЁИҲ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Онлайн мулоқотда Ўзбекистон халқ шоири Эркин Самандар, Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаров, адабиётшунос олимлар Абдумурод Тиловов, Отабек Жўрабоевлар иштирок этишди.

Мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари иштирокида ўтган кечада нафақат суҳбат қурилди, балки Навоий ижодига мурожаат қилиниб, унинг тилдан-тилга ўтиб, дилларга муҳрланган ғазаллари жаранг сочди. Тадбирда эстрада ва цирк коллежи ўқувчи-актёрлари “Маҳбуб ул-қулуб” асаридан парча намойиш этишди.



Алишер Навоий ҳақида сўз кетганда унинг адабиёт равнақи, дунё илми, форсий ва туркий тил ривожига қўшган ҳиссасига узоқ тўхталиш мумкин. Бугун жадаллик билан ривожланиб бораётган даврда Навоийнинг асарлари муҳим аҳамият касб этаётгани, уни ўрганиш зарурати кун сайин ортиб бораётгани ойлайн мулоқотда таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳам “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида Навоий ижодига ҳурмат билдириб шундай ёзади:
 
“Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Биз бу бебаҳо меросдан халқимизни, айниқса, ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз”.

“Камолот” ЁИҲ томонидан ташкил этилган онлайн мулоқотда ҳам юқоридаги фикрлар яна бир бор ёдга олинди. 

Теглар:Алишер Навоий Камолот Онлайн мулоқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар