...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Шаҳзода Муҳаммедовани саводсизликда айблашди


12:44, 30.04.2016 Шоу-бизнес
 20 306

Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди?

Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг ўзи тиккан либослар дўконини очаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кун ора ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига дўконининг суратларини жойлаб бораётган Шаҳзодани мухлислар саводсизликда айблашди.
 
Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини “Shaxzoda_Muxammedova” деб хато номлаган эди. Аслида эса “Shahzoda_Muhammedova” бўлиши керак. Тўғри, ижтимоий тармоқлардаги бу ҳолат актрисани айблашга ва эътибор қилишга арзимас. Лекин Шаҳзода Муҳаммедова дўкони пештоқига ўз исмини нотўғри ёздиришини нима билан оқлаб бўлади? Дўкон киравериша катта қилиб “Shaxzoda” деб ёзилгани тасвирланган суратларни ижтимоий тармоқларга тинимсиз жойлаб бораётган актрисани интернет фойдаланувчилари саводсизликни тарғиб қилишда айблаб, машҳур инсон бўла туриб бу хатти-ҳаракати билан ўзбек тилига бўлган ҳурматсизлигини ифода этаётганини айтишмоқда.


 
Бир пайтлар актриса Шаҳзода Муҳаммедовага “Исмингизни нега хато билан ёзасиз”, деб савол берганимизда, “Менга шуниси ёқади”, деб жавоб қайтарганди. Наҳот, у бундай хатоларни назорат қилувчи ташкилотларга ҳам юқоридаги каби “жўяли” жавоб қайтарган бўлса... Мутасадди ташкилотлар, хусусан, ҳокимликлар бундай ҳолатларга қачонгача панжа ортидан қарайди. Буюк адиб, маърифатпарвар Абдулла Қаҳҳор “Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди?”, деган эди. Бу сўзлар мана неча йиллар ўтса ҳам ўз залворини йўқотмаётгандек. Санъат аҳли ҳар бир хатти-ҳаракати билан одамларга ўрнак экан, бас шунга яраша иш қилгани маъқул. Шаҳзода Муҳаммедова бу сўзлардан тегишли хулоса чиқаради, деб умид қиламиз.  

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

nodii_999
12:56 19.08.2016

Shahzoda Muhammedova xaqiqatdan ham chiroyli liboslar yaratadi. ammo hozirgi kunda yaratayotgan liboslari ba'zi bir e'tirozlarga sabab bo'lmoqda. har kim o'zi istagancha yashashi kerak. bu bilan esa har qanday kiyim kiyish kerak degani emas.


Dilnoza
16:16 26.07.2016

100% dan 80% o'zbekiston ahli sizi yaxshi korishiga ishonchim komil. Unaqa muhlislarga qo'pol bo'lmasez 100% xalqni konglidan joy egallay olasiz. tanqidlarga to'g'ri qarang. Siz xammasini uddalaysiz ;). Ijodizga omad


аноним
20:28 30.04.2016

Қизалоқни исми паспортида қандай ёзилган, паспорт Ўзбекистон фуқаросини аслини тасдиқлайдиган хужжат, шундай экан фуқаролик хужжатида қандай бўлса шундай ёзилиши керак. Синглимиз буни унчалик катта фожеа эмас деб қараган бўлса керак



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!