...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Жа Жа Габор вафот этди


11:28, 19.12.2016 Кино
 3 437

Актриса вакили Эд Лоццининг хабар беришича, Габорнинг юраги тўхтаб қолган.

Келиб чиқиши Венгриядан бўлган Америка киноактрисаси Жа Жа Габор 18 декабрь куни 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Variety” журналига актрисанинг вакили Эд Лоцци хабар берди.
 
Унинг сўзларига кўра, Габорнинг юраги тўхтаб қолган. Актриса Калифорния штатидаги Бель-Эйр туманида, ўз уйида ҳаётдан кўз юмган.
 
2002 йилда у автоҳалокатга учраган эди. Шундан бери ногиронлар аравачасида бўлган. 2005 йилда эса Габор хавфли инсультни бошдан кечиргач, кейин эса фалаж бўлиб қолди.
 
Габорнинг ижодий чўққиси 1952-1958 йилларга тўғри келади. Бироқ у 1970 ва 1980 йилларда ҳам суратга тушишда давом этди. Ижодий карьерасига нуқта қўйилгандан кейин ҳам актриса ўзининг либослари, мода оламидаги чиқишлари, шахсий ҳаёти билан омма диққат эътиборида бўлди. У тўққиз марта турмуш қурган.
 
Асл исми Сари Габор бўлган актриса 1917 йил февралда Будапештда таваллуд топган. 1936 йилда “Мисс Венгрия” (“Венгрия гўзали”) танловида ғолиб бўлган. Иккинчи жаҳон урушининг бошида Жа Жа сингиллари Магда ва Ева, онаси Жоли билан Америкага кўчиб келди.
 
Жа Жа 60 дан ортиқ кинокартина ва телсериалларда суратга тушган. 1958 йилда Габор “Олтин глобус” мукофоти билан тақдирланган. “Мулин Руж”, “Муҳаббатнинг уч ҳикояси” “Лили” ва “Катта муҳаббат серенадаси” фильмларидаги роллари унга катта машҳурлик олиб келган.
Сумбула

Теглар:Жа Жа Габор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!