...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистоннинг Қундуз шаҳри террорчилар томонидан босиб олинди


19:29, 05.10.2016 Олам
 4 300

Сўнгги ойларда Афғонистонда вазият сезиларли даражада ёмонлашди. Террорчилар аввал мамлакатнинг кенг қишлоқ хўжалиги майдонларини эгаллаб олишган бўлса, эндиликда улар шаҳарга ҳам кириб келишмоқда.

Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳри бутунлай “Толибон” гуруҳи томонидан босиб олинди. Қундуз шаҳрида губернаторлик биноси, Миллий хавфсизлик директоратининг офиси ва бошқа бир қатор ҳукумат биноларидан ташқари деярли барча жойлар “Толибон” гуруҳи назорати остида қолмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Душанба кунига ўтар кечаси “Толибон” вакиллари Қундузнинг кўплаб туманларини босиб олишни бошлаган. Маҳаллий ОАВ террорчилар ва ҳукумат ўртасида тўқнашувлар ҳамон давом этаётганлигини хабар қилмоқда.
 
2015 йилда Қундуз шаҳри терорчилар қўл остида бўлган, бироқ кўп ўтмай Афғонистон армияси томонидан яна қайтариб олинганди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Афғонистон Толибон Қундуз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!