...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон ва Ўзбекистон муносабатлари муҳокама қилинди


19:11, 03.06.2016 Жамият
 3 563

Афғонистон Республикаси Ўзбекистонга янги элчи тайинлади.

Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Шаҳобуддин Темурийни қабул қилди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
 
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига доир масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Афғонистон мазкур ташкилотда кузатувчи давлат сифатида иштирок этади.

Теглар:Ўзбекистон-Афғонистон ТИВ Абдулазиз Камилов Сайид Шаҳобуддин Темурий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар