...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонга келди


17:15, 09.01.2017 Жамият
 2 175

Ҳикмат Халил Карзай Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 9 январь куни Тошкентда Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Мулоқот чоғида мамлакатлар ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаришдан манфаатдор экани таъкидланди. Икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи юзасидан фикр алмашилди. 

Ўзбекистон Афғонистондаги қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Ҳайратондан Мозори Шарифгача темир йўл линияси қурилган. Ўзбекистоннинг кўмаги билан Афғонистонда кўприклар, юқори вольтли электр линиялари, оптик толали кабель линиялари, сув таъминоти тармоғи барпо этилган. Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп.
 
Учрашувдан сўнг Ўзбекистон – Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди.
 
Тадбирда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар каби соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
 
Афғонистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳам музокара ўтказди. 
 

Теглар:Ўзбекистон-Афғонистон Ҳикмат Халил Карзай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар