...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адлия вазирлиги: Тошкент шаҳри ва вилоятидаги паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича қарорлар лойиҳаси тайёрланди


16:55, 13.02.2018 Жамият
 6 837

Лойиҳада Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка билан боғлиқ янгича ёндашувларни амалга татбиқ этиш белгиланган эди.
 
Шундан келиб чиқиб Адлия вазирлиги томонидан қарорлар лойиҳаларида кўпчиликни ўйлантираётган масалаларга эътибор қаратилган.
 
Лойиҳаларда, хусусан:
 
- паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;
 
- доимий ёки вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмаган) фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам бериш;
 
- вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;
 
- меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш;
 
- мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш;
 
- Тошкент шаҳри ва вилоятида  доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш;
 
- Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш;
 
- ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддатини узайтириш;
 
- вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутилган, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали
Фирдавс БЕК

Теглар:прописка Тошкент паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар