...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентлар ўрнига имтиҳонга кираётган “билимдон”ларнинг кирдикорлари фош этилди


16:49, 02.08.2018 Жамият
 13 229

Республика бўйлаб ИИБ ходимлари жиддий назорат-текширув ишларини олиб боряпти.

Самарқанд вилоят ИИБ тест синовлари давомида 10 та бошқа абитуриент ўрнига кириш, 19 та ички тартибни бузиш ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Унга кўра, 1 ва 2 август кунлари Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасида жойлашган “Самарқанд спорт ўйин турлари  ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” биносида ўтказилган Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари учун тест синовлари топшириш давомида 19 нафар абитуриентлар ички тартибни бузганликлари, 10 нафар шахс бошқа абитурентлар ўрнига кирганликлари каби хуқуқбузарликлар аниқланган.  Сўнгра улар тўғридан-тўғри тест синовларидан четлаштирилган.
 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан тест синовларини қабул қилиш жараёни адолатли ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, Республика бўйлаб ИИБ ходимлари жиддий назорат-текширув ишларини олиб боряпти.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ОТМ Абитуриентлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар