...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов: “Ўзбекистон Стокгольмдаги гумондор террорчи ҳақида швед ҳукуматига маълумот жўнатган эди”


15:02, 14.04.2017 Жамият
 3 606

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Стокгольмдаги теракт ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Стокгольмдаги теракт ҳақида маълумот берди.
 
2017 йил 7 апрель куни Стокгольм марказида терактни амалга оширгани учун Швеция ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўлга олинган Раҳмат Оқилов Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Келиб чиқиши Самарқанд вилоятидан бўлган бу шахс 1978 йилда туғилган.
 
Раҳмат Оқиловга нисбатан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 127, 244 ва 244-1-моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилган. Жумладан, у вояга етмаганларни ижтимоий тузумга қарши жалб этганликда, жамоат хавфсизлигига ва жамоат тартибига, давлатга хавф соладиган экстремистик, сепаратизмга оид, фундаменталь таркибга эга материаллар тайёрлаганликда ёки тарқатганликда айбланмоқда.
 
Аввалроқ Оқиловнинг ҳуқуққа қарши ҳаракатлари ҳақида швед томонини хабардор этиш учун махсус хизматлар орқали ғарбдаги ҳамкорларимизнинг биридан маълумот жўнатилган эди.
 
Бу факт терроризм ва экстремизм глобал характерга эга эканлиги ҳақида гувоҳлик беради ҳамда бу чақирувларга мос тарзда халқаро миқёсда, биргаликдаги чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади.
Сумбула

Теглар:Стокгольм теракт Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар