...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Кипр элчисини қабул қилди


13:42, 06.11.2018 Жамият
 1 176

Учрашувда халқаро ва минтақа сиёсатига оид баъзи масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Бугун, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Кипр Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Леонидас Маркидисни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати маълумот берди.
 
Комилов Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан Ўзбекистондаги дипломатик миссияси бошланиши билан табриклади ва келгуси фаолиятида муваффақият тилади.
 
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Кипр алоқалари ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, ҳамкорликни истиқболли йўналишларда, жумладан Ўзбекистон-Европа Иттифоқи шаклида ва халқаро ташкилотлар доирасида мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.


 
Музокараларда ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар жараёни кўриб чиқилди, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, маданият, таълим, фан ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битимларни тайёрлаш ва имзолашга қизиқиш билдирилди. Учрашувда халқаро ва минтақа сиёсатига оид баъзи масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Теглар:Абдулазиз Комилов Кипр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар