...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Жанубий Корея делегацияси билан учрашди


18:19, 03.05.2018 Жамият
 1 518

Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бугун, 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Сонг Ёнг Гил бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи ва Президент Мун Же Ин ва Жанубий Кореянинг бошқа раҳбарлари билан музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
 
Учрашувда бўлиб ўтган кореялараро саммит ва унинг муваффақиятли якунлари кўп жиҳатдан Корея Республикасининг “Янги шимолий сиёсати”ни босқичма-босқич ва ҳар томонлама ўйлаб амалга ошириши натижасида эришилгани таъкидланди.
 
Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди. Музокараларда Корея Республикаси Элчиси Квон Ён У ҳам иштирок этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар