...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Франция тараққиёт агентлиги Бош директори билан учрашди


18:22, 29.03.2017 Жамият
 1 511

2016 йил сўнгида имзоланган Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлиги ва PROPARCO институтини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилгани

Бугун, 29 март куни Францияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) Бош директори Реми Риу билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
ФТА делегациясининг мамлакатимизга амалга оширган кейинги ташрифи доирасида умумий қиймати 31,5 миллион еврога тенг “Самарқанд вилоятида қаттиқ маиший чиқиндилардан фойдаланиш тизимини жорий қилиш” лойиҳаси Франция томонидан молиялаштирилиши тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
 
Суҳбат давомида ФТАнинг Ўзбекистондаги ижтимоий муҳим қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишидан икки томон ҳам манфаатдорлиги тасдиқланди.
 
Бобур Жалолов

Теглар:MEDEF International Абдулазиз Комилов Франция Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар