...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов: Афғонистон ҳукумати “Толибон” билан келишиб олиши керак


10:08, 06.07.2017 Жамият
 2 596

Афғонистон муаммоси бўйича ҳар қандай музокаралар ушбу мамлакатнинг ўзида ташкил этилиши лозим.

Хабар берганимиздек, кеча, 5 июль куни Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирокида жонли мулоқот бўлиб ўтган эди.
 
Мулоқот чоғида Абдулазиз Комилов Афғонистон мавзусига тўхталди ва ушбу мамлакатда бир неча йиллардан бери давом этиб келаётган инқирозли вазият юзасидан фикр билдириб, бир қатор таклифларни айтиб ўтди.
 
Унга кўра, Афғонистон бўйича барча томонлар билан биргаликда махсус дастур ишлаб чиқиш зарур. “Толибон” ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати ўзаро музокараларни олиб боришига шарт-шароит барпо қилиш керак.
 
Шунингдек, ташқи манфаатдор томонлар ушбу давлат ички ишларига аралашмасдан ёки ўз шартларини қўймасдан музокаралар ўтказиш имконини беришлари керак. Қолаверса, Афғонистон муаммоси бўйича ҳар қандай музокаралар ушбу мамлакатнинг ўзида ташкил этилиши лозим.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдулазиз Комилов Халқаро пресс-клуб Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар