...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Қозоғистоннинг янги элчиси билан учрашди


19:05, 07.04.2016 Жамият
 2 057

Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан биридир.

Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қозоғистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёрик Утембаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Элчи ишонч ёрлиғининг нусхасини топширди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.  Давлатлараро алоқаларнинг барча соҳаларидаги босқичма-босқич ва изчил ривожланиши Ўзбекистон-Қозоғистон олий даражадаги мунтазам мулоқотига асосланиши таъкидланди.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2015 йил якунларига кўра ўзаро савдо айланмаси 3 миллиард АҚШ долларидан ошди. Томонлар транспорт, коммуникация ва транзит соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келишмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг руҳий яқинлиги ва кўп асрлик тарихига асосланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари икки томон кун тартибида муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, учрашувда бўлажак икки томонлама сиёсий учрашувларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Теглар:ТИВ Ўзбекистон-Қозоғистон Абдулазиз Камилов Ёрик Утембаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар