...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Лукаш Паризекни қабул қилди


10:37, 03.11.2016 Жамият
 1 987

Лукаш Паризек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон-Словакия давра суҳбати ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ижобий баҳолаган.

Кеча, 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Камилов Словакия Республикаси ишбилармон доираларининг нуфузли делегациясига бош бўлиб мамлакатимизга ташриф буюрган Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги Давлат котиби Лукаш Паризекни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг,  жумладан “Ўзбекистон-Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
 
Лукаш Паризек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон-Словакия давра суҳбати ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ижобий баҳолаган.
 
Шунингдек,  сиёсий,  савдо-иқтисодий,  инвестициявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
 
Қайд этилганидек,  аввалроқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ва 3 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Словакия делегацияси иштирокида очиладиган “Мўжизавий Словакия” ҳамда “Словакия рассомларининг 1967-2013 йилларда Братиславадаги халқаро биенналеда тақдирланган энг яхши асарлари” номли кўргазмалар икки мамлакатда ҳам маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга қизиқиш ўсаётганидан далолат беради, дейилади хабарда.
 
Музокараларда Словакия Элчиси Павол Иван иштирок этган.
 

Теглар:Абдулазиз Камилов Лукаш Паризек Ўзбекистон-Словакия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар