...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов афғонистонлик ҳамкасби билан сиёсат муаммоларини муҳокама қилди


15:44, 25.01.2017 Жамият
 1 664

Абдулазиз Камилов ва Салоҳиддин Раббонийнинг ўртасидаги учрашув 23 январь куни бўлиб ўтган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон Ислом Республикасига ташриф буюргани, Президент Ашраф Ғани қубулида бўлгани, сўнг ҳукумат ижрочи раҳбари Абдулла Абдулла билан учрашиб, қатор масалаларни муҳокама этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
 
Жорий йилнинг 23 январь куни Афғонистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Абдулазиз Камилов Қобул шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 

Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат муаммолари юзасидан фикр алмашдилар.
 
Учрашувда БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Ҳозирги пайтда Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Ўзбекистон раислик қилаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Теглар:Абдулазиз Камилов Салоҳиддин Раббоний Ўзбекистон-Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар