...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Афғонистон президентининг маслаҳатчиси билан учрашди


09:54, 28.10.2016 Жамият
 2 101

Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари ҳолати ва уларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш муҳокама қилинди.

Кеча, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича Катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг Марказий Осиё давлатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Афғонистон томони мамлакатимизга икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда шу кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган 10-Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ишида иштирок этиш учун келган.
 
Суҳбат давомида ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари ҳолати ва уларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, олий ва юқори даражалардаги учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди.
 
Учрашувда Афғонистон Элчиси Сайед Шаҳабуддин Тимурий ҳам иштирок этган.

Теглар:Ўзбекистон-Афғонистон Абдулазиз Камилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар