...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Афғонистон президенти билан учрашди


18:41, 07.10.2016 Жамият
 2 785

Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган дафн маросимида шахсан қатнашгани учун Ашраф Ғанига миннатдорчилик билдирди.

4 октябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Афғонистон бўйича халқаро конференция ишида иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат бошида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган дафн маросимида шахсан қатнашгани ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани учун Афғонистон президентига Ўзбекистон раҳбарияти номидан миннатдорлик билдирилди.
 
Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг долзарб масалалари,  жумладан сиёсий,  савдо-иқтисодий,  транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида турли даражадаги алоқаларни фаоллаштириш қўллаб-қувватланди.

Теглар:Абдулазиз Камилов Ашраф Ғани Ўзбекистон-Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар