...
МЕНЮ
ONLINE TV

7 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?


20:23, 06.04.2017 Бу қизиқ
 3 637

Апрель ойидаги қор ваҳимасидан ўтиб олдик, лекин совуқ ҳаво ҳозирча бизни тарк этмайди.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 7 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси совуқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +13... +15, кечаси эса -1... +1 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +10... +15, кечаси эса -2...+3 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +10... +15, кечаси эса -2... +3 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси 0... +5 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +15... +20, кечаси +2... +7 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +15... +20, кечаси +1... +6 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!