...
МЕНЮ
ONLINE TV

34 ўзбекистонлик чиққан автобус ҳалокатга учради


16:25, 23.11.2018 Олам
 10 829

Автобус Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига қараб ҳаракатланаётган бўлган.

Кеча, 22 ноябрь куни соат 20:20 да Чимкент-Самара йўлида Қизилўрда вилоятининг Аральск шаҳридан 40 километр масофада автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради.
 
Автобус Чимкент-Новосибирск йўналишида Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига қараб ҳаракатланаётганда ағдарилиб кетган. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.



Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда икки нафар қозоғистонлик ҳайдовчи ва Россиядан уйига қайтаётган 34 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
 
Воқеа жойига туман ҳокимияти ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари етиб борган ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиб, шифохонага юборган.
 
Қизилўрда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотларга кўра, 2 киши Аральск марказий шифохонасига ётқизилган. 1 киши олган жароҳати натижасида ҳалок бўлган.
 
Аральск туман ҳокимияти томонидан 17 киши меҳмонхонага жойлаштирилган. Қолганлар ўз ихтиёри билан Новосибирск шаҳрига кетган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Қизилўрда вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!