...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 йил ичида Қашқадарёда ишчи-ходимлар билан боғлиқ 128 та бахтсиз ҳодиса рўй берган


13:03, 16.02.2016 Жамият
 2 808

Бахтсиз ҳодисалар таҳлил қилинганда, 19 та ҳолатнинг 11 таси, яъни 58 фоизи ишчи-ходимларнинг баландликдан тушиб кетиши билан боғлиқлиги маълум қилинди.

Қашқадарё вилоятида сўнгги уч йил давомида жами 128 та бахтсиз ҳодисалар содир бўлган бўлиб, шундан 19 таси (15 фоизи) қурилиш ташкилотларида рўй берган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси томонидан ўтказилган ўқув семинарида айтиб ўтилди.

19 та қурилиш ташкилотларида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлил қилинганда, 19 та ҳолатнинг 11 таси, яъни 58 фоизи ишчи-ходимларнинг баландликдан тушиб кетиши билан боғлиқлиги маълум қилинди.

Ўқув семинарида сўзга чиққан вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Қашқадарё бўлими, “Ўздавенергоназорат” инспекцияси Қашқадарё бўлими, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, вилоят вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси масъул ходимлари йиғилиш иштирокчиларига корхоналарда, жумладан қурилиш ташкилотларида ишларни хавфсиз олиб бориш, ишни тўғри ташкил этиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тартиблари бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини беришди.

Теглар:Меҳнат Қурилиш Қашқадарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар