...
МЕНЮ
ONLINE TV

26-28 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб “Китоб байрами” ўтказилади


20:53, 17.05.2016 Жамият
 3 203

“Китоб байрами” доирасида 27 май куни “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги IV илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида Республика “Китоб байрами” ўтказилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Китоб байрами”да адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китобларнинг тақдимотлари, “Соғлом она ва соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар тарғиботига бағишланган нашрлар намойиши ҳамда таниқли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, совринли викториналар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
“Китоб байрами” доирасида 27 май куни “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги IV  илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Теглар:Китоб байрами Соғлом она ва соғлом бола йили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар