...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019 йилдан алкоголли маҳсулотларнинг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизими ишга тушади


09:25, 23.11.2018 Жамият
 3 004

Тизим бирмунча вақт фақат алкоголли маҳсулотларни қамраб олади. 2019 йилнинг июлидан бошлаб уни бошқа соҳаларда ҳам жорий этиш кўзланмоқда.

Алкоголли маҳсулотларнинг “ишлаб чиқарувчи – улгуржи сотувчи – чакана сотувчи – истеъмолчи” занжири бўйича ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ахборот тизими икки босқичда жорий этилади. 2019 йил июлдан бошлаб ушбу тизим ёрдамида 22 турдаги товар ҳаракатини назорат қилмоқчилар.
 
ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида шулар назарда тутилган. ВМнинг 12.10.2017 йилдаги 816-сон қарорида уни ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берилган эди (қарор рус тилида қабул қилинди).
 
Стикер-маркалар ишлаб чиқарувчисини белгилаш, шунингдек унга яратилаётган ҳисобга олиш тизимининг ягона оператори ваколатларини бериш таклиф этилмоқда. Ҳисобга олиш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни молиялаштириш бўйича мажбуриятларни ҳам унинг зиммасига юкламоқчилар. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилувчи ташкилотлар тизим ишлаши учун зарур инфратузилмани ташкил этиш бўйича барча харажатларни ўзлари кўтарадилар. Бу ҳақда “Norma” ёзмоқда.
 
Тизим икки босқичда жорий этилиши режалаштирилмоқда:
 
  • алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар томонидан – 2019 йил 1 мартдан;
 
  • алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилувчи корхоналар томонидан – 2019 йил 1 майдан.
 
Ҳисобга олиш тизимининг ишлаш қоидаларини ишлаб чиқишни “Ўзбекшаробсавдо” АЖ ва ДСҚга топширмоқчилар. Улар уни такомиллаштириш билан ҳам шуғулланадилар. Ушбу муассасалар ҳисобга олиш тизимида мавжуд барча ахборотдан фойдалана оладилар.
 
Қуйиш линияси ёрдамида ишлаб чиқарилган, стикер-марка ёпиштирилмаган, ҳисобга олиш тизимига интеграцияланмаган алкоголли маҳсулотларни сотишга тақиқни жорий этиш таклиф қилинмоқда.
 
Тизим бирмунча вақт фақат алкоголли маҳсулотларни қамраб олади. 2019 йилнинг июлидан бошлаб уни бошқа соҳаларда ҳам жорий этиш кўзланмоқда. Хусусан, шу санадан бошлаб тизим ёрдамида айрим турдаги сут маҳсулотлари, чой, қаҳва, ўсимлик мойлари, фармацевтика маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари (жами 22 турдаги товар) ҳаракатини назорат қилиш режалаштирилмоқда. Бундан буён ушбу рўйхат кенгайиб боради.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Теглар:алкоголли маҳсулотлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар