...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019 йилда “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади


11:06, 26.12.2018 Жамият
 2 656

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ–3931-сон қарори билан тасдиқланган

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарор асосида қабул қилинаётган дастурда 2019 йилда қабул қилиниши кутилаётган қонун лойиҳалари ҳақида маълум қилинган.
 
Навбат бошида “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни турибди. Қонун январь ойида Вазирлар Маҳкамасига, февраль ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилиши назарда тутилган.
 
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ–3931-сон қарори билан тасдиқланган
 
2018 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 1-бандида назарда тутилган.
 
Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:
 
  • ўқитувчи мақоми, педагогик фаолиятининг принципларини аниқлаштириш;
 
  • ўқитувчилар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
 
  • ўқитувчи шаъни ва қадр-қиммати кафолатлари, шу жумладан ўқитувчиларни уларнинг профессионал фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилишни, шу жумладан айбдор шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш орқали тақиқлаш;
 
  • ижтимоий таъминот ва индивидуал педагогик фаолият ҳуқуқини белгилаш;
 
  • ўз профессионал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўқитувчиларни уюшма (иттифоқ) ва бошқа ташкилотларга бирлашиш ҳуқуқини белгилаш.

Теглар:Ўқитувчининг мақоми тўғрисида Ўқитувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар