...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йил Давлат дастури халқ муҳокамасига тақдим этилди. Сиз унда нималар бўлишини истайсиз?


12:49, 10.01.2018 Жамият
 2 404

Давлат дастури муҳокамаси шу йилнинг 15 январига қадар ўтказилади.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди.  Дастур лойиҳаси 237 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тадқим этган мурожаатномасида кўрсатилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.  
 
Жамоатчилик муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “Фаол тадбиркорлик,  инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра шу йилнинг 15 январига қадар ўтказилади.
 
Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтадиган муҳокамалар доирасида турли анжуман ва давра суҳбатлари ташкил этилади. Шунингдек, муҳокамалар ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ҳам мунтазам ўтказиб борилади. Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари натижалари таҳлили ва келиб тушган таклифлар асосида янада такомиллаштирилади.
 
Фикр ва таклифларингизни “Тараққиёт стратегияси” Марказининг “2018.strategy.uz” сайтига кириб ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам билдиришингиз мумкин.  

Теглар:Давлат дастури муҳокамаси Ҳаракатлар стратегияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар