...
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилга нисбатан аҳоли даромадлари 12 фоизга ошган


11:21, 18.01.2019 Жамият
 1 308

“Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалар амалга оширилган.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард АҚШ долларига тенг 76 мингта лойиҳа амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 17 январь куни имзолаган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида маълум қилинди.
 
2018 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига мувофиқ 400 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилган.
 
“Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалар амалга оширилган.
 
Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган ҳамда бу аҳолининг реал даромадларини 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошириш имконини бергани қайд этилмоқда.
 
Янги ўқув йўналишларини очиш ва қабул квоталарини ошириш ҳисобига олий таълим олиш имкониятлари салмоқли даражада кенгайтирилди.
 
Солиқ маъмуриятчилигининг моҳиятан янги тартиби жорий этилгани сабабли солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 5,5 триллион сўм маблағ қолдирилди. Бу 2017 йилги кўрсаткичларга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан 32 баробар кўпдир.
 
Бундан ташқари, иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳити ва инвестициявий жозибадорликни яхшилаш, аҳоли даромадларини ошириш ва бизнес учун солиқ юкини камайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинди.
 
Хусусан, ягона ижтимоий тўлов ставкасининг 12 фоизгача пасайтирилиши ҳамда юридик шахсларнинг айланмаси (тушуми)дан давлат мақсадли жамғармаларига ундириладиган мажбурий ажратмаларнинг бекор қилиниши корхоналар ихтиёрида қўшимча маблағлар қолиши учун шарт-шароит яратди.
 
2018 йилда 18 та давлатлараро ташрифлар амалга оширилди ва 50 миллиард АҚШ долларига тенг инвестициявий келишувларга эришилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 456 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Теглар:аҳоли даромадлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар