...
МЕНЮ
ONLINE TV

2-сон Республика клиник шифохонасига янги бош “дўхтирапа” келди


15:06, 09.08.2018 Жамият
 5 002

Абдураҳмоновага халқ билан яқинлашиш, ҳисботлар билан чекланмай, реал фаолиятда ўзини кўрсатиш юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг буйруғига биноан Зулфия Абдураҳмонова 2-сон Республика клиник шифохонаси бош врачи лавозимига тайинланди.
 
Унга, аввало, даволаш ишларида тиббиётнинг замонавий ва самарали технологияларини кенг жорий этиш, жумладан, кордиология, неврология, терапия каби қатор йўналишларни такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш, тиббий радиология йўналишида илмий ишларни ривожлантириш, давр талабига мос малакали кадрларни тайёрлаш, хорижнинг нуфузли тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаган ҳолда, соҳа вакилларининг халқаро клиникаларда малака оширишларини, чет эл мутахассисларининг клиникада маҳорат дарсларини ташкил этиш каби  вазифалар юклатилган.
 
Янги бош врачга халққа  янада яқинлашиш, қоғозда қуруқ ҳисоботлар билан эмас, балки амалий натижалар билан одамлар ишончини қозониш, улар дардига малҳам бўлиш каби устувор йўналишлар ҳам белгилаб берилди.
 
Абдураҳмонова бунга қадар мазкур клиник шифохонанинг даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, шу билан бирга, бош врач вазифасини бажарувчи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Теглар:Зулфия Абдураҳмонова 2-сон Республика клиник шифохонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар